Markazda faoliyat yuritayotgan ustozlar

« Мўтабар аёл» кўкрак нишонига номзод

(Тадбиркорлик йўналиши)

Nargiza Salomova 

                             Саломова Наргиза Турдимуродовна

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани “Ситора Имкон Плюс” нодавлат таълим муассасаси раҳбари

       1986 йил 1 октябрда Яккабоғ туманида туғилган, миллати ўзбек.

      Саломова Наргиза ўзининг иш фаолиятини 2010 йил 16 августдан бошлаган.

      Меҳнат стажи 17 йил. Н.Саломова ташаббускор, фидоий жонкуяр тадбиркор сифатида аҳоли фаровонлигини яхшилаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда.

      У туманда тадбиркорликни ривожлантириш, бандлик даражасини ошириш, аҳолининг маънавий-маърифий дунёқарашини юксалтириш, ёшларни касбга ҳамда Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги ижобий ишлари кенг жамоатчилик томонидан эътироф этиб келмоқда.

      Ўқув марказида тикувчилик, туқувчилик, оила психологияси, уй-ҳамшираси, компьютер саводхонлиги, қандолатчилик, аёллар сартароши каби бир қанча йўналишларда фаолият юритиб келмоқда. Бундан ташқари,  миллий каштачилик, зардузлик, попирчилик йўналишида ҳам ёш хотин-қизларга ҳунар ўргатиб келмоқда. Ўқув марказида бугунги кунда 35 нафардан  ортиқ хотин-қизлар бандлиги таъминланган.

      Мамлакатимизда яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, вилоят ва республика миқёсида ўтказилаётган “Ишбилармон аёл-2017”,номли танловда  натижаларга эришиб келмоқда.

      2016 йил Халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгаши раиси, туман ҳокими томонидан туманни ижтимоий — иқтисодий ривожида қўшган муносиб хиссаси учун фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.

      2016 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 июлдаги Фармонига асосан  “Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланган.

      2017 йил Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши, Ўзбекистон фермерлар Кенгаши, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўтказилган “Ишбилармон-2017” кўрик-танловининг вилоят босқичида фахрли олий ўринни эгаллагани учун диплом билан тақдирланган.

      2017 йил Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал демократик партияси Республика Кенгаши, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўтказилган “Ишбилармон-2017” кўрик-танловининг Респулика  босқичида  фахрли II-даражали диплом билан тақдирланган

      2018 йил Халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгаши раиси, туман ҳокими томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкилотининг ташкил этилган куни муносабати билан ёшларни тарбиялашда қўшаётган муносиб хиссаси учун ушбу фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.

      2015 йилда оила психологияси 500 нафар, компьютер йўналиши бўйича            320 нафар, пазандачилик 450 нафар, тикувчилик 300 нафар, элита пардалар               250 нафар, попирчилик 261 нафар, туқувчилик йўналиши бўйича 526 нафар ўқувчилар таълим олган. 2016 йилда  оила психологияси 545 нафар, компьютер йўналиши бўйича 326 нафар, пазандачилик 453 нафар, тикувчилик 314 нафар, элита пардалар 267 нафар, попирчилик 275 нафар, туқувчилик йўналиши бўйича 132 нафар ўқувчилар таълим олган. 2018 йилда  оила психологияси 575 нафар, компьютер йўналиши бўйича 345 нафар, пазандачилик 476 нафар, тикувчилик              334 нафар, элита пардалар 291 нафар, попирчилик 285 нафар, туқувчилик йўналиши бўйича 164 нафар ўқувчилар тайёрлаб халқимизга хизмат қилиб келмоқда.

      Унинг ташаббуси билан туманда “Аслзода” келинлик либослари ва гўзалик салонини ташкил қилиб 85 нафар коллеж битирувчиларини иш билан таъминланди.

      Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун грант олиш танловида иштирок этиб 11.1 млн.сўм грант маблағини қўлга киритган.          

      Яккабоғ туманидаги тоғли ҳудудидаги Татар, Самоқ, Ишкент Ўрта, Турон маҳалла фуқаролар йиғинларига қарашли қишлоқларда яшовчи аҳоли ўртасида ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантириш бўйича 300 нафардан ортиқ хотин-қизларни оила психологияси, каштачилик, тикувчилик ва туқувчилик ҳунарларини ўргатиб уларни ўз тадбиркорликларини бошлашга кўмаклашди.

      Н.Саломова ўзи яшаб келаётган маҳаллада яшовчи оғир  шароитда  яшаётган аёллар, боқувчини йўқотган ва ногирон  аёллар ҳолидан хабар олиб келмоқда. Бундан ташқари уйда ўтирган ёш хотин-кизлар бандлигини таъминлашда имтиёзли равишда  беминнат ёрдам кўрсатиб келмоқда.

      Ибратли оила бошлиғи. Қатъиятли, бир сўзли инсон. Зиммасига юклатилган вазифани сидқидилдан, тўла ва ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилади.

MARKAZDA FAOLIYAT YURITAYOTGAN USTOZLAR

Bizning ustozlar jamoasi

Biz ahil jamoamiz

Biz doimo maslahatlashib ish qilamiz

Doimo yutuq va kamchiliklarimiz o’rtada bo’ladi